Кениядаги Найроби миллий боғига ташриф буюрувчилар бир нечта шернинг олишувини видеога олди, деб хабар беради «РИА Новости».
Қайд этилишича, Черу ва Сэм лақабли йиртқичлар ўз ҳудудини «чақирилмаган меҳмонлар»дан ҳимоя қилган.
Видеода тўданинг бир нечта вакиллари ва Черу олишувга киришгани, бироз вақтдан сўнг эса бошқа йиртқичлар ҳам уларга қўшилганини кўриш мумкин.
You Tube фойдаланувчилари Черу ва Сэмнинг ўз уйини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатларини юқори баҳолаган.
Изоҳ (0)