Флоридадаги хонадонлардан бирида яшовчи тўтиқуш ўзи учун янги ўйинчоқ топди. Ўйинчоқ тўтиқушга бутун уйни бошқариш имконини беради, деб хабар беради Forum Daily.
Петра лақабли тўтиқуш Amazon’нинг Alexa овозли ёрдамчисидан фойдаланишни ўрганиб олганидан сўнг интернет юлдузига айланди.
Қушнинг эгаси тўтиқуш бундай муваффақиятга эришганидан ҳайратда эканлигини маълум қилган.
4 ёшли тўтиқуш 300 дан ортиқ сўзни билади, бу эса унга виртуал уй ёрдамчи билан сўзлашиш имконини беради.
Изоҳ (0)