Жанубий Африка Республикасидаги Крюгер миллий боғида гну антилопасига тимсоҳлар ҳужум қилди. Агар бегемотлар ёрдамга келмаганида, воқеа антилопанинг ўлими билан якунланган бўлар эди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Ҳолат акс этган видеода дастлаб антилопага битта тимсоҳ ташланган, кейин унинг ёнига иккинчиси қўшилган. Улар биргаликда антилопани сувга тортган.
Бегемотлар дастлаб воқеани кузатиб турган, бироқ тимсоҳлар уларга жуда яқин келганда, жангга аралашган.
Якунда антилопа йиртқичлардан қутулиб қолган ва бегемотлар ёрдами билан қирғоққа тирик қайтган. Бироқ у қийинчилик билан ҳаракатланган.
Изоҳ (0)