19 май куни соат 17:45 ларда Тошкент шаҳар Миробод туманидаги «Весна» кафесида фуқаро У. қўшниси В. билан бирга спиртли ичимликлар истеъмол қилишиб, ўзаро жанжал оқибатида фуқаро В. қўшниси У. нинг бошига ғишт билан уриб тан жароҳати етказган ва ўзининг уйига кетган, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
Шундан сўнг, У. ошхона пичоғи билан В. нинг уйига бориб, уни кўкрак соҳасига бир неча маротаба пичоқ билан санчиб, тан жароҳати етказган.
Шифокорларнинг ҳаракатлари натижасида В. нинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Ҳозирда фуқаро У. ушланиб, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Одам ўлдиришга суиқасд қилиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)