Сурхондарё вилояти, Ангор туманида яшовчи Ў.О. 19 май куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Nexia машинасида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У автомобилини «Тошкент—Ўш» йўлининг 174-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдала — Ангрен шаҳрида яшаган аёл ва унинг уч ёшли ўғлини уриб юборди.
Ҳодиса оқибатида она-бола жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, ҳаётдан кўз юмди.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)