15–19 май кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган VIII Петербург халқаро юридик форумида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтига асосланиб, ЎзА хабар берди.
2011 йилдан буён ҳар йили Россия президенти ва Адлия вазирлиги кўмагида ўтказиб келинаётган тадбирдан кўзланган мақсад халқаро юридик ҳамжамиятни бирлаштириш, бутунжаҳон ҳуқуқ масалалари ечимига ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш ҳамда юридик дунёнинг янги трендларини шакллантиришдан иборат.
Форум ялпи мажлисини Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев очиб берди.
Бу галги халқаро анжуман ишида 4 мингдан ортиқ иқтисодиёт, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар соҳасидаги дунёнинг етакчи экспертлари, юридик соҳа вакиллари иштирок этган. Унда арбитраж, ҳакамлик судлари фаолияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти мониторинги каби муҳим мавзулар муҳокама марказида бўлди. Шунингдек, ҳуқуқий соҳадаги халқаро ҳамкорлик ҳамда ўзаро манфаатли масалалар бўйича муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтиришга истиқболлари юзасидан келишувларга эришилган.
Халқаро юридик форум доирасида Ўзбекистон делегацияси тегишли тадбирларда иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)