Колумбияда сув тўғони гидроэлектростанцияни қуриш оқибатида қўйилган хатолик туфайли ёрилиб кетди. Интернет тармоқларда тўғон ёрилиши тасвирга туширилган видео пайдо бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, Каука дарёси дренаж туннелини ёриб юборганидан сўнг ўн минглаб одам эвакуация қилинган. 600 нафар одам уйсиз қолган, шунингдек, иккита кўприк, иккита мактаб ва шифохона вайрон бўлган.
Антиокия департаменти губернатори мазкур ҳолатни миллий фалокат деб атади.
Изоҳ (0)