Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган стадионда содир бўлган кетма-кет портлашлар оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда TOLO News’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, портлашлар Нангархар вилоятининг Жалолобод шаҳридаги стадионда бўлиб ўтаётган крикет ўйини вақтида содир бўлган.
Шунингдек, нохуш ҳодиса оқибатида 45 киши жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар орасида ўйин ташкилотчиси ва Миҳтарлам шаҳри мэри ўринбосари ҳам бор.
Изоҳ (0)