Lenovo вице-президенти Чан Чен Weibo’даги ўзининг расмий аккаунтига «ҳақиқий ҳошиясиз» смартфон суратини жойлаштирди. Суратдан кўриш мумкинки, янги Lenovo флагманининг олд қисмида бирорта ҳам «қирқим» бўлмайди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.Ru.
Чан Чен сурат билан бирга фойдаланувчилар орасида сўров ҳам ўтказган. У мазкур флагман экранининг корпусга нисбати нечига тенг бўлиши лозимлигини сўраган:
- Коэффициент 80—84 фоиз;
- Коэффициент 85—89 фоиз;
- Коэффициент 90—94 фоиз.
Маълумотларга кўра, смартфон 14 июнь куни расман тақдим этилади.
Изоҳ (0)