• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Уч йилдан буён шифохонада даволанаётган Нилуфардан мурувватингизни аяманг!

    Наманган вилояти Янгиқўргон туманида яшовчи 9 ёшли Нилуфар Шарипова ҳозирда оғир хасталик билан курашмоқда.

    «Нилуфар оиламизнинг тўнғич фарзанди, бизни биринчи қувончимиз сабабчиси. Қизим икки ўғил укасидан фарқли равишда ҳаётга ва билим олишга қизиқиши жуда баланд эди. Уни айнан шу қизиқиши туфайли мактабга 6 ёшида қабул қилишди.

    Қизимнинг ютуқларидан хурсанд эдик. Аммо қувончимиз узоққа чўзилмади.

    Нилуфар мактабдан келиб, ҳолсизланиб тез-тез ухлаб қоладиган бўлди. Орадан бироз вақт ўтгач, у оёқларим оғрияпти, деб мактабга боролмай қолди. Мен Нилуфарни туман шифохонасига олиб бордим, шифокорлар унга ўткир ревматизм деб ташхис қўйди. Нилуфарни шу ташхис билан икки йил даволатдик. Лекин натижа аввалгидан ҳам ёмонроқ эди. Қизим соғлиғи ёмонлашгани туфайли мактабга умуман боролмай қолди. Оғриқ кучлилигидан кечалари ухлолмай, бу дарддан азоб чекар эди.

    Туманда ташхисни тўғри тополмай, вилоятга жўнатишди. Афсуслар бўлсинки, у ердаги ташхис ҳам нотўғри қўйилди. Нилуфарни Жарроҳлик бўлимига жойлаштиришди. Шифокорлар оёғи шишиб, йиринглаб кетган, кесиб олиб ташлаймиз, дейишди.

    Лекин Аллоҳим асраб, унинг оёқларидаги шиши антибиотик дориларни олгач қайтди. Оғриқ кучли бўлганлиги сабабли шишган экан. Шу тариқа қизимиз икки йил нотўғри ташхис туфайли азоб чекиб юрди.

    2017 йил 18 майида Тошкент гематология ва қон қуйиш илмий текшириш инстутига олиб келдик. Пойтахт тиббий муассасасида Нилуфарга ўткир лимфобластик лейкоз деган ташхис қўйишди. Биз қизимизни бундай касал бўлганидан қаттиқ изтироб чекдик. Нилуфар эса мактабдошларидан узоқда дори ва уколларга тун-у кун боғланган. Худди уларсиз яшай олмасдек эди.

    Унда ирода ўта кучли. Албатта, бу касалликни енгиб, ўртоқлари сафига қўшилади, деган умиддаман. Қизим шифо топиши, даволаниши учун ўтган бир йил давомида бор-будимизни сотдик. Қариндошлар ҳам ёрдам беришди. Дўст танишларимиздан ҳам қарз олиб бўлдик.

    Қизимиз яна бир йил мобайнида даволананиши зарур. Отаси маблағ топиш мақсадида Россияга кетган. Лекин ишлари ҳозир яхши эмас. Нилуфарнинг муолажалари тўхтаб қолмаслиги учун курашяпмиз. Лекин моддий томондан анча қийналиб қолдик», — дейди Нилуфарнинг онаси.

    Ҳозирда оила Тошкент шаҳрида ижара уйда яшайди. Нодира опа қизининг даволаниш харажатларидан ташқари ҳар ой ижара учун 150 АҚШ доллари тўлашга мажбур. Ҳар ой ижарага ва Нилуфарнинг даволаниши учун маблағ етишмай қоляпти.

    Шу боис Нилуфарнинг оиласи айни вақтда моддий кўмакка муҳтож.

    Бир олам орзулар билан ҳаёт учун курашаётган Нилуфархондан ёрдамингизни аяманг! Унга имкон қадар ёрдам берайлик!

    Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

    Пластик карта орқали: (Click, Payme) Абдуқодирова Нодирахон.

    Агробанк: 8600-0424-8218-8520

    Халқ банки: 8600-0609-9765-6955. 

    Онаси Нодирахон Абдуқодированинг телефон рақамлари:

    +99890 326 07 18

    +99894 171 86 11

    16.05.2018, 18:02   Изоҳ (0)   21841
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Латвиялик мутахассис Ўзбекистондаги сут саноати корхоналарига маслаҳатчи қилиб тайинланди

    16.05.2018, 16:37

    Биржада доллар курси 8000 сўмга тушиб кетди

    16.05.2018, 16:32

    Тошкентда шаҳар куни нишонланади

    16.05.2018, 16:05

    General Electric ва «Ўзбекэнерго» ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битимни имзолади

    16.05.2018, 15:54

    Тошкентда 12 ёшли қизнинг вафотига овқатдан заҳарланиш сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда

    16.05.2018, 15:32

    Мудофаа вазирлигида таниқли шоирлар иштирокида ижодий учрашув ташкил этилди

    16.05.2018, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Telegram’да фактларни текшириш функцияси пайдо бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:15

    “Келаси ой учун 20 млн сўм бериб тур дейди”. Шерзод Кудбиев ўз ходимлари олдиндан солиқ ундираётганини қоралади

    Иқтисодиёт | 29 июн, 18:35

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Дунё | 29 июн, 18:10

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46

    Луис Энрике тарихдаги энг зўр футболчи номини айтди

    Спорт | 29 июн, 16:31

    Яҳудий давлати Ғазода 81 кишини ўлдирди

    Дунё | 29 июн, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.