Андижон вилоятида туғилган А. Мамадалиев Ўзбекистонда тақиқланган диний экстремистик ташкилот етакчиси Муҳаммад Тоҳир Форуқнинг ақидапарастлик ғоялари акс этган материалларини ижтимоий тармоқдаги профилига кўчириб, тарқатиш билан шуғулланган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Мамадалиевнинг иши жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида, кейинроқ вилоят судида кассация шикояти асосида кўриб чиқилди. Мамадалиевнинг оилавий шароити, судланмагани, ёши, акасининг 2-гуруҳ ногирони экани ва бошқа ҳолатлар инобатга олиниб суд уни қамоқдан озод қилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.
Изоҳ (0)