Туркияда мухолифат раҳнамоси Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги FETO’га («Фатҳуллоҳчилар террорчилик ташкилоти» ) алоқадорликда гумон қилинган 46 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳибсга олиш ишлари бир вақтда Туркиянинг 15 та вилоятида олиб борилмоқда.
Туркия прокуратураси 86 кишини ҳибсга олиш учун ордер чиқарган. Улардан 25 нафари—амалдаги полковник, 47 таси—бу лавозимда илгарироқ фаолият юритганлар. Шунингдек, Болу вилоятида 14 та собиқ ўқитувчи, маҳаллий университетнинг 12 та талаба ва битирувчиларини ҳибсга олиш учун ордерлар чиқарилган.
Гумонланувчиларнинг ByLock мобил дастуридан фойдалангани ордер учун сабаб бўлиб хизмат қилган. Бу дастурдан одатда террористик ташкилотлар фойдаланади.
Изоҳ (0)