Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари ИШИД’нинг Суриядаги марраларига ҳаводан зарба берди. Бу ҳақда Al Sumaria каналига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
14 май душанба куни, Ироқ ҳарбийлари F-16 самолётлари Сурия ҳудудида ҳаво операциясини амалга оширганини маълум қилди. Натижада ИШИД бошқарув штаби ва террористларнинг логистика маркази йўқ қилинган.
Илгарироқ АҚШ президенти Дональд Трамп ИШИДнинг энг кўп қидирилаётган беш нафар етакчиси қўлга олинганини маълум қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)