Эртага, 13 май санасида Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги тўртинчи жангини ўтказади, деб хабар беради «Оламспорт».
Ғоибназаровга ўзининг профессионал боксдаги 4-жангида мексикалик Хесус Сильвейра рақиблик қилади. Жанг саккиз раунддан иборат бўлади.
Маълумот учун Фазлиддин профессионал боксда шу кунгача 3 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозона олган (1 таси нокаут билан).
Унинг рақиби Хесус Сильвейра эса 15 та жанг ўтказган ва шуларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (3 таси нокаут билан). 5 та жангда мағлубиятга учраган ва яна иккита тўқнашувда дуранг қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, жанг (Тошкент вақти билан 13 май куни тонгда) Нью-Йоркдаги машҳур Madison Square Garden’да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)