Буюк Британиянинг Rolls-Royce Motor Cars автомобиль ишлаб чиқарувчиси тарихда ўзининг биринчи йўлтанламаси — Rolls-Royce Cullinan’ни тақдим этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Модель дунёдаги энг йирик олмослардан бирининг шарафига номланган. Автомобиль 6,75 литр сиғимли V12 двигатели билан жиҳозланган. Автомобильнинг яратувчилари уни «технологик жиҳатдан дунёдаги энг илғор йўлтанламас» деб атамоқда.
Изоҳ (0)