Тўртинчи бор Россия президенти лавозимини эгаллаган Владимир Путин инаугурация маросими давомида илк бор «Кортеж» лойиҳаси доирасида яратилган янги маҳаллий лимузиндан фойдаланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Путин иш кабинети жойлашган Сенат саройида ёнида автомобилга ўтириб, Иванов майдони орқали Катта Кремль саройига келди.
Шу тариқа, у янги лимузинда 200 метрга яқин йўл босди.
Путин келгусида ҳам «Кортеж» автомобилларида ҳаракатланиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)