Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин АҚШ ва Шимолий Кореянинг икки мамлакат саммитини ўтказиш ҳақидаги фикрини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда, Жанубий Корея президентининг расмий вакили берган хабарга таяниб, «ТАСС» маълум қилди.
«Президент Мун саммит минтақада тинчликнинг ўрнатилиши ва Кореянинг ядросизлантирилиши (денуклеаризация) учун йўл очиб беради деган умидда», – дейди Жанубий Корея президентнинг расмий вакили Ким Ий Гём.
Шунингдек, яқин орада Мун Чжэ Ин ва Ким Чен Инларнинг телефон орқали суҳбатини ташкиллаштириш режалаштирган.
Изоҳ (0)