Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мусаев Беҳзод Анварович қўмита раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бугун жамоага уни расман таништирган.
Беҳзод Мусаев 2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.
Олдинроқ Ботир Парпиев қўмита раиси лавозимидан кетгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)