Ўзбекистон ички ишлар вазирининг 10 майдаги буйруғига асосан сиёсий бошпана сўраш ҳақидаги илтимоснома шакли тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар берди.
Ҳужжатда шахсий маълумотлардан ташқари шахсдан бошқа давлатда ёки яшаш жойида унга нисбатан хавф мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек хавфнинг юзага келиш сабабини кўрсатиш сўралади.
Бундан ташқари, илтимосномада сиёсий бошпана сўрайдиган яқин қариндошларни ҳам кўрсатиш мумкин. Бу ҳолатда улар ҳам илтимосномага имзо чекиши керак.
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10 майдан кучга кирган.
Изоҳ (0)