Афғонистон ғарбида «Толибон» жангариларининг тунги ҳужуми оқибатида камида 43 нафар полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Хабар берилишича, толиблар 10 майга ўтар кечаси Фараҳ шаҳридаги полиция участкасига ва бир нечта назорат-ўтказиш постига ҳужум қилган. Жангарилар участка биносини эгаллаб олган ҳамда қурол ва ўқ-дориларни қўлга киритган. Тўқнашув оқибатида яна ўн нафар полициячи жароҳат олган.
Тўқнашув бўлган ҳудудга ҳукумат кучларининг бўлинмалари юборилган ва айни вақтда йўқотилган объектлар устидан назорат қайта тикланган.
Изоҳ (0)