Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг юзни таниб олиш бўйича 3D-технологияга эга биринчи Android-смартфонини шу ой охирида тақдим этиши мумкин, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Тарқалган миш-мишларга кўра, Mi 7 экран тепасидаги «қош»га эга бўлади ҳамда юзни таниб олиш бўйича 3D-технология, дисплей остидаги бармоқ изи сканери ва симсиз қувват олиш каби кенгайтирилган функциялар билан жиҳозланади.
Шунингдек, флагманга 5,65 дюймли OLED-дисплей ўрнатилади, унинг каттароқ варианти — Mi 7 Plus 6,01 дюймли экранга эга бўлади. Гаджет Snapdragon 845 чипсети ва 6 Гб тезкор хотира билан жиҳозланади. Улар билан бир вақтда тақдим этиладиган Mi Band 3 браслети эса сенсорли дисплей, имо-ишораларни қўллаб-қувватлаш функцияси ва NFC технологиясига эга бўлади.
Изоҳ (0)