Xiaomi ўзининг навбатги янги смартфони — Redmi S2 моделини 10 май куни тақдим этади. Бу ҳақда Hi-Tech.Mail.Ru хабар берди.
Расмий тақдимот олдидан AliExpress’да Redmi S2’нинг техник тавсифлари баён этилган ҳолда унга буюртма қабул қилиш бошланди.
Xiaomi Redmi С2 ўлчамлари 160,73 х 77,26 х 8,1 миллиметрни ташкил этади. Қурилманинг орқа тарафи Xiaomi Mi 6X’ни эслатади, унда вертикал ҳолатда иккиталик камера ва бармоқ изи сканери жойлашган. Smartфон учта рангда тақдим этилган: кулранг, пушти ва тилларанг.
Redmi S2’га 5,99 дюймли дисплей, 3 гигабайт тезкор хотира ва 32 гигабайт ички хотира ўрнатилади. Қурилма Snapdragon 625 процессорида ишлайди. Аккумулятор сиғими эса 3080 мА/соатни ташкил этади.
Smartфон асосий камераси 12+5 мегапикселлга, фронтал камераси эса 16 мегапикселлга тенг. Юқори сифатли фотосуратларни тайёрлашда фойдаланувчига сунъий интеллект ёрдам беради, унинг ёрдамида тасвирни олиш вақтида ва ундан кейин ҳам ишлов берилади.
Маълумотларга кўра, смартфон 159 доллардан 187 доллар оралиғида бўлади.
Изоҳ (0)