АҚШ Сенати Оклахома штатининг республикачи конгрессмени Жеймс Брайденстайнни NASA директори этиб тайинлади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
«Менга бу қадар ишонч билдирган президент Дональд Трамп ва вице-президент Майкл Пенсга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу каби имконият айнан менга берилганидан жуда хурсандман. Мен NASA’нинг етакчи жамоаси билан ишлашни интизорлик билан кутмоқдаман», — дейди Брайденстайн.
Брайденстайн 2012 йилда конгрессмен этиб сайланган. У Қуролли кучлар, фан, коинот ва технология бўйича қўмитанинг аъзоси бўлиб, денгиз авиацияси соҳасида тўққиз йил хизмат қилган.
Изоҳ (0)