Калифорниядаги Ванденберг космодромидан Марснинг ички қатламларини ўрганиши кутилаётган InSight тадқиқот зонди ортилган Atlas V ракетаси учирилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Парвоз Тошкент вақти билан 16:05 да амалга оширилди. Зонд тахминан 2018 йил ноябрида Марсга етиб бориши кутилмоқда.
LIFTOFF! Humanity’s next mission to Mars has left the pad! @NASAInSight heads into space for a ~6 month journey to Mars where it will take the planet’s vital signs and help us understand how rocky planets formed. Watch: https://t.co/SA1B0Dglms pic.twitter.com/wBqFc47L5p
— NASA (@NASA) May 5, 2018
Марсга етиб борганидан сўнг, зонд сайёра ички қатламлари ҳаракатларини ва метеоритлар зарбаларини ўлчайди. Бу жараёнлар Марснинг тузилишини янада яхшироқ ўрганиш имконини беради.
Бундан ташқари, InSight Марс сатҳида бурғулаш ишларини олиб бориши режалаштирилган.