Халқаро космик станцияда бўлиб турган россиялик космонавтлар ичимлик сувисиз қолди. Суюқликда сариқ аралашма аниқланган. Натижада россияликлар сувни америкаликлардан олишга мажбур бўлган. Бу ҳақда «MK.ru» хабар берди.
Маълум қилинишича, аралашма сув иситиш блокида кўпик пайдо бўлишининг натижаси ҳисобланади. Бу аппарат космонавтлар орасида «самовар» деб номланади.
Қайд этилишича, бу муаммо носоз блокни алмаштириш йўли билан бартараф этилади. Айни вақтда космонавтларни сув билан америкалик ҳамкасблар таъминламоқда.
Россия ёки Америка қисмида қурилмаларни штат тартибида алмаштириш амалга оширилганда ҳамкорларнинг ресурсларидан фойдаланиш одатий ҳолат ҳисобланади. Бу парвозлар дастурида ҳам белгиланган.
Изоҳ (0)