9 май, чоршанба куни Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чеклаб қўйилади. Бу ҳақда «Uz24» сайти хабар берди.
9 май, чоршанба куни соат 08:00 дан 13:00 гача шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида транспорт ҳаракати чеклаб қўйилади:
- Регистон кўчаси (Регистон майдонидан Амир Темур ҳайкали олдидаги майдонгача);
- Ҳамид Олимжон номидаги драма театр олдидаги майдондан Кўксарой майдонигача;
- Мирзо Улуғбек ва Бўстонсарой кўчалари чорраҳаси;
- Университет хиёбони кўчаси;
- Г-34 магистрал йўли ва Муқимий кўчаси чорраҳаси;
- Маҳмуд Қошғарий ва Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳаси.
Изоҳ (0)