Европа бозорида 2018 йилнинг биринчи чорагида энг кўп сотилган автомобиль Volkswagen Golf бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Шу тариқа, Volkswagen компанияси энг кўп сотилган автомобиллар ўнталигида учта ўринни эгаллади. Бу билан компания ўз рақобатчиларини 55 мингта автомобилга ортда қолдирган.
Энг кўп сотилган автомобиллар ўнлигига қуйидагилар кирган:
Volkswagen Golf — 149,4 мингта;
Renault Clio — 94,07 мингта;
Volkswagen Polo — 89,5 мингта;
Ford Fiesta — 88,6 мингта;
Nissan Qashqai — 84,6 мингта;
Skoda Octavia — 78,25 мингта;
Volkswagen Tiguan — 74,5 мингта;
Peugeot 208 — 69,7 мингта;
Ford Focus — 68,9 мингта;
Citroen C3 — 64,9 мингта.
Европа Иттифоқида 2018 йилнинг биринчи чорагида жами 4171268 та енгил автомобиль рўйхатдан ўтказилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,7 фоизга кўпроқни ташкил қилган.
Изоҳ (0)