• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Муҳаммад Порсо Бухорийнинг йўқолган хазинаси Париждан топилди

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, ИМoм Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси вакилларидан иборат делегация Франция илмий тадқиқотлар миллий марказида учрашув ўтказди, деб хабар беради ЎзА.

    Фото: Мй Wондер Планет

    Фото: Мй Wондер Планет

    Йиғилишда Франция илмий тадқиқотлар миллий маркази директори Франсуа Жозеф Ружи, Эрон ва ҳинд бўлими бошлиғи Мария Шуппе, халқаро алоқалар бўлими масъул ходими Диана Брами, олимлар Стефан Дудуанён ва Жюльен Тореслар иштирок этди.

    Қайд этиш керакки, 1939 йилда асос солинган Франция илмий тадқиқотлар миллий маркази илм-фан соҳасида дунёнинг энг етакчи муассасаларидан бири ҳисобланади. Марказда фаолият кўрсатган 15 нафар олим жаҳоннинг энг нуфузли мукофоти – Нобель совриндори бўлган.

    Франциялик ҳамкорларга Ўзбекистонда ислом илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк аллома аждодларимиз меросини ўрганиш, дунё қўлёзма фондларида сақланаётган нодир асарларини жамлаш, каталоглаштириш ва таржима қилиш йўналишидаги ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ушбу мақсадда ташкил этилган Ўзбекистондаги янги марказлар билан халқаро даражадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.

    Таъкидлаш керакки, шарқшунослик соҳасида, қўлёзмаларни тадқиқ этиш борасида Франция кўп йиллик бой тажрибага эга. Жан Пол Ру, Эдгар Блоше, Терри Заркон, Баке Граммон, Максим Родинсон, Люсьен Керен каби шарқшунос олимларнинг илмий тадқиқотлари, китоб ва мақолалари бутун дунёга  машҳур.

    Франсуа Жозеф Ружи ўзбекистонлик исломшунос ва шарқшунос олимлар томонидан Мовароуннаҳр уламолари ва мутафаккирларининг илмий меросини ўрганиш бўйича сўнгги йилларда эришилган натижаларнинг аҳамиятини алоҳида қайд этди. «Францияда ўзбек шарқшуносларининг илмий ишлари юксак қадрланади. Биз ҳамкорликда илмий тадқиқотларни амалга ошириш, мутахассислар алмашинувини йўлга қўйишдан манфаатдормиз», - дейди Франсуа Жозеф Ружи.

    Тарихий манбаларда қайд этилишича, Баҳоуддин Нақшбанднинг энг яқин шогирди Муҳаммад Порсо Бухорий нақшбандийлик тариқатининг илмий таълимот сифатида шаклланишига катта ҳисса қўшган. Қадимги Бухоронинг Қуйи деҳқон мавзесида «Дорул фуқаҳо» деб номланган катта кутубхона фаолият юритган бўлиб, бу ерда Қуръон, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуфга оид минглаб нодир манбалар сақланган. Кутубхонага ўз даврида Муҳаммад Порсо Бухорий раҳбарлик қилган. Аштархонийлар сулоласи ҳукмронлигининг сўнгги йилларида Порсо кутубхонасидаги бебаҳо китоблар талон-тарож қилинган. Бугунги кунгача ушбу ноёб хазинанинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Мутахассисларнинг қайд этишича, дунё қўлёзма фондларида Порсо кутубхонасининг муҳри босилган 144 та манба аниқланган. Ўзбекистон делегациясининг Францияга ташрифи давомида ушбу китобларнинг 6 таси Франция миллий кутубхонасида сақланаётгани маълум бўлди.

    Музокараларда ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг имкониятларини кенгайтириш, уларнинг халқаро даражадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича манфаатли келишувларга эришилди. Жумладан, яқин йилларда Франция илмий тадқиқотлар миллий маркази, Имoм Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамкорликда Муҳаммад Порсо Бухорий кутубхонасида сақланган ва ҳозирда Тошкент, Бухоро, Санкт-Петербург, Париж қўлёзма фондларида сақланаётган қўлёзмалар каталоги яратилиб, машҳур «Каталогорум» туркумида чоп этилади. Шунингдек, ўзбек тадқиқотчиларининг илмий ишларига франциялик шарқшунос олимлар, францияликларга эса Ўзбекистоннинг таниқли исломшунос олимлари илмий раҳбарлик қилади.

    07.05.2018, 16:10   Изоҳ (0)   60449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев БАА бош вазири ўринбосари шайх Мансур бин Зоид ал-Наҳаённи қабул қилди

    07.05.2018, 15:58

    Хоразмда ноқонуний концерт-томоша фаолияти билан шуғулланиб келган 20 га яқин фуқаро фаолияти қонунийлаштирилди

    07.05.2018, 15:49

    Деновда «Қора дори 2018» профилактик тадбири ўтказилди

    07.05.2018, 15:38

    Санкт-Петербургда 750 нафар ҳамюртининг рўйхатга олиш ҳужжатларини сохталаштирган ўзбекистонлик фуқаролар қўлга олинди

    07.05.2018, 15:27

    Гулноза Раҳимова Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари этиб сайланди

    07.05.2018, 15:16

    Оққўрғондаги мактаб-интернатда 16 ёшга тўлмаган тарбияланувчилар ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилингани аниқланди

    07.05.2018, 14:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple IT мутахассислари қанча маош олиши маълум қилинди

    Дунё | 31 июл, 20:15

    Марказда OpenAI ва DeepSeek: махсус хизматлар сунъий идрокдан қандай фойдаланяпти?

    Дунё | 31 июл, 19:55

    Xiaomi сув таъминоти тизимига уланадиган “ақлли” робот-чангютгични тақдим этди

    Гаджетлар | 31 июл, 19:38

    Эъзозхон Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири этиб тайинланди

    Ўзбекистон | 31 июл, 19:25

    Мьянма 4,5 йил давом этган фавқулодда ҳолатни бекор қилди

    Дунё | 31 июл, 19:18

    Esports World Cup Chess. Нодирбек Абдусатторов чорак финалда мусобақа билан хайрлашди

    Спорт | 31 июл, 19:08

    Хитойда уч ёшли бола 18-қаватдан йиқилиб, омон қолди

    Дунё | 31 июл, 19:07

    Қизиб кетган смартфонни тез совитишнинг самарали 7 та усули

    Маслаҳатлар | 31 июл, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.