АҚШнинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Никки Хейли КХДР билан уруш президент Дональд Трамп маъмуриятининг Корея муаммоси доирасидаги эҳтимолий ҳаракатлар вариантларидан бирилигича қолаётганлигини маълум қилди, деб ёзади «MK.ru».
«Президент урушни истамаяпти, мен ҳам урушни хоҳламаяпман. Бироқ бу эҳтимолий ҳаракатлар вариантларидан биридир», — деди дипломат.
Аввалроқ Трамп унинг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашуви мувофиқлаштирилаётганлиги, музокаралар ўтказиладиган сана ва жой яқин вақт ичида белгиланишини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)