2 май куни жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судида Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевларнинг иши бўйича суд эшитувлари якунланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Айтилишича, давлат айбловчиси Бобомурод Абдуллаевни беш йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган.
Бунда у Бобомурод Абдуллаевга белгиланган ЖКнинг 159-моддаси 4-қисмини («ҳокимиятни эгаллаш ёки Ўзбекистон Республикаси конституцион тузумини ағдариш мақсадида фитна») шу модданинг 3-қисмига («мавжуд давлат тузумини ўзгартиришга, ҳокимиятни эгаллашга ёки қонуний сайланган ёхуд тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини бузишга оммавий тарзда чақириш, шу мундарижадаги материалларни тайёрлаш, тарқатиш мақсадида сақлаш ёки тарқатиш, такроран ёки хавфли рецидивист, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатлари йўлида содир этилган бўлса») ўзгартиришни сўраган.
Иши кўриб чиқилаётган бошқа гумондорлар — Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевни прокурор оқлашни сўраган.
Изоҳ (0)