«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий миллий авиакомпанияси ривожланиш стратегиясига мувофиқ, авиапаркни замонавий флотга эга авиаташувчи мақомини таъминлаб берувчи ҳаво кемалари билан янгилаш дастурини амалга оширмоқда. Бу ҳақда МАК матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб самолёт паркини унификациялаш, парвозлар самарадорлиги ва рентабеллигини ошириш мақсадида авиакомпания ИЛ-114-100 русумидаги самолётлар эксплуатациясини тўхтатди.
Миллий авиакомпаниянинг ИЛ-114-100 самолётларини эксплуатациядан чиқариш тадбирлари режасига мувофиқ, авиапаркда мавжуд бўлган 6 та самолёт сотувга қўйилади. ИЛ-114-100 самолёти учувчилари МАК томонидан эксплуатация қилинаётган Boeing ва A320 самолётларига босқичма-босқич қайта ўқитилмоқда.
ИЛ-114-100 ҳаво кемаларидан маҳаллий йўналишларда фойдаланилган.
Изоҳ (0)