1 май куни «Protoday.uz» сайти Facebook ижтимоий тармоғига «Тошкентда ноқонуний пойгалар яна авж олмоқда. Бели оғримай машина олганларнинг қилаётган ишини кўринг!» дея номланган видеороликни жойлаштирган. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу ҳолатга изоҳ берди.
«Xabar.uz» логотипи туширилган видеода бир нечта автоуловнинг ўзаро пойга ўйнаб, қувиб кетаётгани акс эттирилган.
«Биз масалага ойдинлик киритиш мақсадида ушбу сайтлар маъмуриятлари билан боғланганмизда, улар видеотасвирнинг манбасини билмасликларини ва воқеа айнан Тошкент шаҳрида содир бўлганини тасдиқлай олмасликларини тан олишди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)