Самарқанднинг STV телеканали теледастурларни аналог форматида эфирга узатишни тўхтатади. Бу ҳақда телеканал сайтида маълум қилинди.
Жадвалга мувофиқ, аналог форматда эфирга узатишни тўхтатиш январдан бошланди ва кейинги йил охирига қадар якунланади. Мазкур босқичда STV телеканали 2018 йилнинг 1 майидан аналог форматдаги трансляцияни тўхтатади.
2018 йилнинг 1 майидан самарқандликлар STV телеканалини фақат 41 ТБКда DVB-T2 рақамли форматида кўриши мумкин. Бунинг учун телетомошабинлар DVB-T2 форматида кўрсатувчи телевизорга эга бўлиши ёки махсус приставка ўрнатилган бўлиши керак.
Изоҳ (0)