Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Туркия меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги билан меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжат Тошкентда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ташрифи доирасида имзоланди.
Келишув Ўзбекистон ва Туркия фуқаролари бўлмиш меҳнат муҳожирлари ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.
Ҳужжатга мувофиқ, меҳнат муҳожирлари ўз меҳнат фаолиятини қабул қилувчи давлат ҳудудида иш берувчи билан тузилган шартнома асосида қабул қилувчи мамлакат қонунчилигига мувофиқ амалга ошириши мумкин.
Томонлар, шунингдек, миграцион оқимларни тартибга солишга кўмак беради ҳамда ўз мамлакатларига ноқонуний миграцияни бартараф этишда ҳамкорлик қилади.
Изоҳ (0)