• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркия режаси – 50 миллион сайёҳ, 50 миллиард доллар

    ЎзАда журналист Шарофиддин Тўлагановнинг Туркиядаги сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Қуйида мақола тўлалигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    2017 йилда Туркиянинг сайёҳлик соҳасидаги даромадлари 26,28 миллиард доллардан ошди. Жаҳонда эса Туркия сайёҳларни жалб этиш бўйича Франция, АҚШ, Испания, Хитой ва Италиядан кейин олтинчи ўринда бормоқда. Аммо мазкур кўрсаткич мамлакат раҳбариятини қониқтирмаяпти. Ҳукумат режасига кўра, Туркия яқин муддатда бу борада сайёрамизнинг учинчи давлати бўлиши лозим.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Туркия жаҳон туризм бозоридаги ўрнини тобора мустаҳкамламоқда. Ўтган йили мамлакатга жами 38,62 миллион киши ташриф буюрган, шуларнинг 32,79 миллиони чет эллик, 6,55 миллион – хорижда яшовчи туркияликлардир.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мамлакат туризм соҳаси вакиллари билан учрашган Ражаб Тоййиб Эрдўғон сўнгги 14 йилда Туркияга келаётган сайёҳлар сони 12-13 миллиондан 40 миллионга, ушбу соҳадан олинаётган даромад 12,5 миллиард доллардан 31,5 миллиард долларга етганини қайд этган.
    Туркия етакчисига кўра, ҳозирги натижа билан чекланиб қолиш мумкин эмас, балки сайёҳлар сонини яна 8 миллионга кўпайтириш лозим. Туркия расмийлари туризм бўйича мамлакатнинг ҳали фойдаланилмаган имкониятлари кўплигини таъкидлайди. Қайд этилишича, эндиликда мавжуд бозорни янада кенгайтириш, хусусан, мамлакатга Яқин Шарқ давлатлари сайёҳларини кўпроқ жалб этиш чоралари кўрилади. Қолаверса, туризм соҳаси вакилларига кўмак дастури давом эттирилади. Буларнинг бари салкам 2 миллион киши иш билан банд бўлган соҳани тараққий эттиришга қаратилган.
    Туризм Туркия иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган соҳалардан. Бу тармоқ сўнгги ўн йилликларда анча тараққий топиб, айни дамда салкам икки миллион кишини (510 минг киши бевоста, 1,5 миллион киши эса билвосита) иш билан таъминлаган.
    Туркия бу соҳа ривожи йўлида барча имконият ва шароитларга эга – мамлакатнинг 355та пляжи бор 7200 километрлик соҳилларини тўртта (Ўрта Ер, Эгей, Мармара ва Қора) денгиз сувлари ювиб туради.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Туркияда 700 минг ўринга эга 2870 та меҳмонхона сайёҳларга хизмат қилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Маъданли сувлари бўйича Туркия Европада иккинчи, жаҳонда еттинчи ўринда туради.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Туркияда диққатга сазовор жойлар (қадимги юнон, қадимги Рим шаҳарларининг вайроналари, Византия ва Усмонли халифалик ёдгорликлари) жуда кўп. Ички транспорт тармоғининг ривожлангани мамлакатнинг ҳар қандай нуқтасига бир зумда етиб олиш имкониятини яратган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Саёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган минтақалар қуйидагилар:

    Истанбул – бу ерда ислом ва Византия ёдгорликлари кўп.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Каппадокия – бу ерда вулқон туфайли пайдо бўлган ноодатий кўринишлар ва ғор шаҳарчалари бор.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Euromonitor International маълумотларига кўра, жаҳондаги сайёҳлар ташриф буюрадиган 100 та шаҳар орасида Анталия 10-ўринни эгаллади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Анталия –Туркиядаги сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган шаҳар ҳисобланади. Туркияга келаётган сайёҳларнинг 34 фоизи айнан мана шу шаҳарга келишади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Анталия – Туркия жанубидаги курорт ва порт шаҳри, Анталия вилоятининг маъмурий маркази. Шаҳарда бир миллионга яқин муқим аҳоли истиқомат қилади, аммо ёз ойларида сайёҳлар оқими кўпайиши муносабати билан аҳоли сони 2 миллиондан ошиб кетади. Анталия шартли равишда иккига – янги ва эски шаҳарга бўлинган, аммо маъмурий жиҳатдан бешта – Оқсу, Дёшемеалти, Кепез, Коняалти, Муратпошшо туманларидан ташкил топган. Анталиянинг қадимий даврлардан бери мавжудлиги тарихдан маълум. Вилоят ҳудудларида ибтидоий одамлар яшаган манзилгоҳлар топилган. Тош ва бронза асрларига оид ёдгорликлар сақланиб қолинган. Асрлар давомида гуллаб яшнаган Анталия минтақаси VIII асрда юз берган кучли зилзила, денгиз қароқчиларининг мунтазам босқинчиликлари оқибатида таназулга юз тутди. Салжуқуйларнинг кириб келиши билан Анталия XI асрдан бошлаб оёққа турди. Ўша даврдан бошлаб минтақага ислом дини ёйила бошланди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    1118 йилда Анталия Византия империясининг анклавига айланди. Чунки шаҳар Византиядан анча узоқда жойлашган бўлиб, бу ерга фақат денгиз орқалигина келиш мумкин эди. 1119 йилда Анталия Византияга қўшиб олинади. 1207 йилда эса салжуқийлар узил-кесил минтақа устидан ҳукмронликни ўрнатади ва грекча Атталия ном Адалия сифатида ишлатила бошланди. Бироқ орадан кўп ўтмай маҳаллий аҳоли исён кўтарди. Шаҳар иккинчи бор турклар томонидан 1216 йилда эгаллаб олинади.

    1321–1423 йилларда Адалия мустақил Теке беклигининг маркази бўлди. 1423 йилда беклик Усмон халифалиги томонидан эгаллаб олинди. Айни ўша даврдан бери шаҳар Анталия, деб атала бошланган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бу номнинг Анатолия минтақасига мутлоқо алоқаси йўқ. Усмоний халифалик даврида Анталия денгиз савдо порти сифатида муҳим рол ўйнаган, маҳаллий бозор минтақадаги энг йирик савдо маркази эди. Айнан шу шаҳардан бошқа шаҳарларга кемалар йўлга чиқарди.

    Биринчи жаҳон урушидан кейин 1919–1921 йилларда Анталия Мустафо Камол Отатурк бошчилигидаги миллий-озодлик ҳаракатининг марказига айланди. Бунинг натижаси ўлароқ Анталия Туркия Жумҳурияти таркибига кирди. ХХ аср давомида мунтазам ривожлана борди ва босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги, тери саноати, денгиз транспорти ва логистика тараққий этган шаҳарга айланди.

    Ўтган асрнинг сўнггида Туркия туризм саноатининг кенг қирралари очилиши сабабли Анталия мамлакатнинг муҳим сайёҳлик марказларидан бирига айланди. Замонавий Анталия – йирик тараққий этган шаҳар бўлиб иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги, туризм, савдо ва енгил саноат муҳим ўрин тутади.

    2010 йилдан бошлаб сайр яхталари ишлаб чиқаришга катта аҳамият қаратила бошланди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тан олинишича, шаҳар денгиз соҳилларида жойлашганига қарамай балиқчиликка катта аҳамият берилмайди. Савдо ва туризм бир-бирига боғлиқ сифатида кўрилади. Чунки сайёҳлар оқими кўпайган сари савдо ҳам ривожлана боради. Савдо ривожланса сайёҳар кўпаяди.

    Шаҳар ва шаҳар атрофида меҳмонхона ва отелларнинг сон-саноғи йўқ.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шаҳардан 35 километр жанубда қадимий Аспендос шаҳрининг қолдиқлари бор. Эрамиздан аввалги 333 йилда шаҳар Александр Македонский қўлига ўтади. Эрамиздан аввалги иккинчи асрда шаҳарни Рим империяси қўлга киритади. Иқлим ва жойлашуви сабабли бу шаҳар йирик савдо марказига айланди. Айни дамда Аспендосда римликлар театри яхши сақланиб қолинган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Туркия жанубий соҳилларида эса денгиз курортлари жуда ҳам кўп. Шунингдек, антик маданият, қадимий рим ва қадимий грек шаҳарларининг қолдиқларини кўриш ниятида келувчилар сони ҳам ортиб бормоқда. Туризм соҳасига тўсиқ бўладиган ҳар қандай кўринишларга қарши ҳукумат кескин чоралар кўриб келади. Бундан кўзланган бирдан бир мақсад саёҳлик бизнеси бўйича жаҳонда бешинчи ўринга чиқишдан иборат.Сайёҳлик саноати ўз олдига 2023 йилга бориб мамлакатга ҳар йили ўртача 50 миллион сайёҳ келишини таъминлаш йўлида иш олиб бормоқда. Бу дегани хазинага ўртача 50 миллиард АҚШ доллари тушишини таъминлайди. Айни дамда сайёҳликни ривожлантириш йўлида 281 лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

    01.05.2018, 19:59   Изоҳ (0)   30255
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўнғиротда МИБ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг коммунал тўловларини тўлаб беради

    01.05.2018, 19:18

    Ўзбекистонда апрель ойида метан қимматлашди, пропан нархи тушди

    01.05.2018, 19:05

    Ражаб Тоййиб Эрдўғон Мир Араб мадрасасида фаолият юритаётган ислом ўрта махсус билим юрти билан танишди

    01.05.2018, 18:53

    Қобул Бердиев ФВВ Фуқаролик муҳофазаси институтига раҳбар этиб тайинланди

    01.05.2018, 18:22

    Ўзбекистонда апрель ойида гўшт маҳсулотлари қимматлашгани маълум қилинди

    01.05.2018, 17:22

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 239 млн долларга Boeing 787-8 Dreamliner самолётини сотиб олди

    01.05.2018, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.