Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 6-мактаб чиқиндихонаси олдидан 30 апрель куни тонгда қўл гранатасига ўхшаш буюм топилгани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Ахборот-мультимедиа маркази хабар бермоқда.
«Воқеа жойига етиб борган мутахассислар кўрсатилган жойда устига ‘Учебная’ деб ёзилган қора рангли машқ қўл гранатасини топган», — дейилади ИИББ ахборотида.
Қайд этишларича, ҳозирги вақтда қўл гранатасининг муляжи қандай қилиб тегишли ўқув иншооти ҳудудидан ташқарига чиқиб қолганини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
30 апрель куни тонгда интернетда Сергелидаги 6-мактаб олдида «бомба» топилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари ўқувчилар ўз ота-оналаридан уларни олиб кетишни илтимос қилганликлари ҳақида ёзган эди.
Изоҳ (0)