Арманистондаги мухолифатчилар етакчиси, «Елк» партиясининг парламент фракцияси раҳбари Никол Пашинян мамлакат бош вазирлигига номзод сифатида расман рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Фракция аъзоси Эдмонд Марукяннинг маълум қилишича, вазирлар маҳкамасининг янги раҳбари 1 май куни сайланади.
Парламентда кўпчилик портфелларга эга Республика партияси ҳозирча ўз номзодини илгари сурмади.
Изоҳ (0)