• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жаҳоннинг 70 мамлакатига парвозлар, ҳар соатлик поезд қатновлари: Туризм қўмитаси баъзи режаларни эълон қилди

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, 30 апрель куни Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туркиялик журналистлар учун брифинг ўтказилди. Тадбир давомида соҳани ривожлантириш доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган бир қатор ташаббуслар ҳақида ахборот берилди.

    Ҳозирги кунда «Афросиёб» тезюрар поездлари Тошкент шаҳридан Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Навоий шаҳарларига қатнамоқда. 1 августдан Шаҳрисабз шаҳрига, 2018 йил охиригача эса Хива шаҳрига қатновларни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

    Фото: «Газета.uz»

    «Афросиёб» поездлари Тошкентдан Самарқандга жума, шанба ва якшанба кунлари тўрт маҳал, қолган кунлар эса уч маҳал қатнайди. Қарши шаҳрига ҳар куни бир маҳал, Бухоро ва Навоийга эса икки маҳалдан қатнамоқда.

    Туризм соҳаси тараққий этган мамлакатларда асосий туристик йўналишлар бўйича тезюрар поездар ҳар 10 дақиқада қатнаши ҳам кузатилади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакили Миртолиб Мирзоҳидов Тошкент шаҳридан Ўзбекистоннинг асосий сайёҳлик нуқталарига «Афросиёб» каби тезюрар поездлар қатновларини ҳар 10 дақиқада бўлмаса ҳам, кунига ҳар бир ёки ҳар икки соатда амалга ошириш мақсад қилинганини айтиб ўтди.

    Темирйўл билан бир қаторда ҳаво ҳаво йўллари соҳасида ҳам режалар улкан. Ҳозирги вақтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистонни жаҳоннинг 40 дан ортиқ шаҳарлари билан боғламоқда. Айни вақтда дунёнинг 16 мамлакати фуқаролари Ўзбекистонга визасиз киришлари, яна 51 мамлакат фуқаролари эса Ўзбекистонга кириш визаларини соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин.

    Фото: «Kommersant.uz»

    «Шундан келиб чиқиб, парвозлар географиясини ҳозирги 40 шаҳардан қарийб 70 мамлакатгача кенгайтириш мақсади бор», — деди Миртолиб Мирзоҳидов. Бунда қўмита вакиллари ҳозирги 40 шаҳар орасида бир мамлакатнинг бир неча шаҳарлари борлигига, 70 мамлакатлик қамров эса жуда катта бўлишига эътибор қаратди. Шу жиҳатдан қўмита раиси ўринбосари Шоҳрух Шараҳметовнинг турк лоукостерларини Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга чорлагани айни муддао.

    Шоҳрух Шараҳметов турк журналистларининг бу режаларнинг бажарилиш муддатлари ҳақидаги саволига жавоб бераркан, Президент Шавкат Мирзиёев туризм соҳаси масъулларидан янгиликлар, ўзгаришларни ҳар куни амалга оширишни талаб қилаётгани, шу боисдан қўмитанинг «режалари йиллар билан эмас, кунлар билан ўлчанаётгани»ни эътироф этиб ўтди. Қўмитада ишлаб чиқилаётган режа ва лойиҳаларда туркиядан жалб этилган маслаҳатчининг ҳам ўрни катта экани алоҳида қайд этилди.

    2017 йилнинг ноябрида туркиялик Содиқ Бадак Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси этиб тайинланган эди. Туркия Миллий ассамблеяси собиқ депутати ҳисобланган жаноб Бадак ўз мамлакатида туризмни ривожлантириш бўйича 30 йиллик тажрибага эга. Унинг маслаҳатчи лавозимидаги вазифалари рўйхатида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини ривожлантиришнинг ўрта (5 йиллик) ва узоқ (10 йиллик) муддатли стратегияларини ишлаб чиқишда ўзбек мутахассисларига кўмак кўрсатиш ҳам бор эди.

    Содиқ Бадак.

    Содиқ Бадак.
    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    «Туркиялик маслаҳатчи Содиқ Бадакнинг Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича лойиҳаси яқин 2—3 ой ичида тақдим этилиши кутилмоқда», — дея қўшимча қилди Шоҳрух Шараҳметов.

    Мавзуга доир: Содиқ Бадак: Ўзбекистон туризмдан йилига 15 млрд доллар ишлаб топиши мумкин (видео)

    Брифинг давомида қўмита вакиллари Туркия томонини Ўзбекистон туризм соҳасига фаол инвестиция киритишга чақирди, хусусан, Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятда янги меҳмонхоналар қуриш учун ҳокимлар томонидан хорижий инвесторлар учун 20 тадан ер участкалари ажратиб берилаётгани маълум қилинди.

    30.04.2018, 19:19   Изоҳ (0)   14609
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида 1 кунда 200 дан зиёд автомобиль вақтинчалик жарима майдончаларига қўйилди

    30.04.2018, 18:36

    Тошкент ҳокимлиги шаҳардаги қурилишлар сабаб юзага келаётган ноқулайликларни тўғри тушунишни сўради

    30.04.2018, 18:11

    Хоразм вилоятида яна иккита кичик саноат зонаси ташкил этилди

    30.04.2018, 17:58

    Ўзбекистоннинг ҳар вилоятида меҳмонхоналар қурилиши учун 20 тадан ер участкаси ажратилади

    30.04.2018, 17:51

    Шоҳрух Шараҳметов: Турк лоукостерлари Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига мурожаат қилишлари мумкин

    30.04.2018, 17:31

    Платинум Траде Group «Ўзкимёполимерсавдо»нинг 31 фоиз акциясини сотиб олди

    30.04.2018, 17:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.