АҚШнинг Флорида штати жанубида, ботқоқликларда кўпайиб кетган кулранг йўл-йўл бўғма илонлар ярим оролнинг аҳоли кўп яшайдиган ҳудудлари томон силжимоқда. Бу ҳақда WBBH/WZVН нашри хабар берди.
Олдин улкан илонлар асосан Evergleyds миллий боғи ва унинг атрофида ўрнашган бўлса, энди Флорида жануби-ғарбидаги шаҳарларга яқинроқ ерларда пайдо бўла бошлади.
Биолог Жо Василевскининг сўзларига қараганда, бўғма илонлар ярим оролнинг ғарбий қисмини эгаллаб бўлган.
«Улар тарқалишда давом этади деб қўрқаман», — деди мутахассис.
Бу турдаги бўғма илоннинг ўртача узунлиги 3,7 метрни ташкил этади. Аммо 5,74 метрли улкан илонлар ҳам учраб туради.
Штат маъмурияти улардан қутулиш учун бир неча маротаба овчилар ўртасида танловлар эълон қилган эди. Шу йўл билан ўтган йилдан буён 850 илонни йўқ қилишга эришилди.
Изоҳ (0)