Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Исроилда тошқинлар оқибатида ҳарбий хизматга тайёргарлик курсларида ўқиётган ўн нафар ўқувчи ҳалок бўлган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Таъкидланишича, 17—18 ёшда бўлган тўққиз нафар қиз ва бир нафар ўғил бола кучли оқимга тушиб, ҳалок бўлган. Улар машғулотларда иштирок этаётган 25 кишилик сайёҳлар гуруҳи таркибида бўлган.

Хабар қилинишича, саёҳат ҳарбий хизматга руҳий ва жисмоний тайёргарлик курсларини ўтказувчи Тель-Авивдаги институти томонидан уюштирилган. Полиция мазкур муассасанинг уч нафар ходимини сўроқ қилган, улардан иккитаси қамоқда, биттаси эса уй қамоғида сақлаб турилибди.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди