ABBA гуруҳи 35 йил ичида биринчи марта янги қўшиқ ёзди
Швециянинг афсонавий ABBA мусиқий гуруҳи янги қўшиқларини эълон қилди. Бу ҳақда гуруҳнинг Instagram’даги саҳифасида маълум қилинди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Санъаткорлар томонидан таъкидланишича, янги қўшиқлар ёзиш фикри уларга виртуал аватарларнинг бўлажак турига тайёргарлик вақтида келган.
Ижрочиларнинг сўзларига кўра, улар иккита янги қўшиқ ёзган. Улардан бири «I Still Have Faith In You» деб номланган.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар