23 апрель куни «Марварид» болалар студияси Туркия давлатида бўлиб ўтаётган 40-халқаро болалар фестивалида иштирок этди. Бу ҳақда «Марварид» болалар студияси вакиллари «Дарё»га хабар берди.
Туркия телерадиокомпанияси (TRT) томонидан ташкилаштирилган ушбу фестиваль ҳар йили 23 апрель санасида миллий мустақиллик ва болалар байрами сифатида бўлиб ўтади.
«Ўзбекистонлик болалар миллий кийимлар билан ижро этилган рақслари орқали фестиваль ташрифчилари ва иштирокчилариниг олқишларига сазовор бўлди. Анъанага айланган ушбу фестивалда 40 та давлатдан 800 га яқин болалар иштирок этди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)