Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бектемир тумани ҳокими Шопўлат Асқаров оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот анжумани ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Анжуманда 2018 йилда Бектемир туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мақсадли дастурларнинг бажарилиши юзасидан қилинадиган чора-тадбирлар ҳамда жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Туман ҳокими ҳар бир соҳа бўйича ҳудудда қилинган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Жумладан, туманда 2018 йилнинг январь март ойларида 81 та кичик бизнес, 45 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти очилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида туманни иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида ишга тушган инвестиция миқдори қарийб 60 миллиард сўмни ташкил этган ва 350 та янги иш ўрни яратилган «Global Textile Solutions» ва 138 миллиард сўм инвестиция киритилган, 250 та янги иш ўрни яратилган «Бектемир металл конструкциялари» каби қўшма корхоналар тумандаги энг йирик лойиҳалардир.

Шунингдек, тадбирда ҳудудда кичик саноат зоналарини ташкил этиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, коммунал, ижтимоий соҳада қилинган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

«Ҳозирги кунда тумандаги Бектемир, Олтинтопган ва Бинокор маҳаллаларида ичимлик суви ва оқова сув тармоғи ўтказилмаган. Албатта, бу ишларни бажариш учун 22 миллиард сўм маблағ талаб этилади ва бу маблағни ўзлаштириш учун туман бюджетининг салоҳияти етарли эмас. Шу боис, бу ишларни босқичма-босқич амалга ошириб борамиз. 2018 йилнинг ўзида Бектемир маҳалласидаги 45 та хонадонга туман ҳокимлиги ички имкониятидан келиб чиққан ҳолда, ичимлик суви ўтказиш ишлари бошлаб юборилди ва жорий йилнинг июнь ойига қадар якунига етказилади», — деди Бектемир тумани ҳокими Шопўлат Асқаров.Матбуот анжуманида туман ҳокими журналистларнинг ҳудуддаги муаммолар борасидаги саволлари ва таклифларига ўзининг муносабатини билдирди, муаммоларнинг ечими борасидаги навбатдаги матбуот анжуманини Бектемир туманининг ўзида ўтказиш таклифини билдирди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган мазкур матбуот анжумани бундан кейин анъанавий давом этади. Яъни, ҳар бир туман ҳокими ҳар 15 кунда журналистлар билан мулоқот қилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)