Schneider Electric’нинг Россия ва МДҲдаги директори Йохана Вандерплаетс компания Ўзбекистонга қайтишга қарор қилганлигини маълум этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашрига таяниб, Spot хабар берди.
Вандерплаетснинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон янги маъмурият келгани сабаб янгидан очилмоқда.
«Биз Schneider билан биргаликда 5 йил бурун Ўзбекистондаги бизнес-иқлим сабабли ўз фаолиятимизни ёпган бўлсакда, яна қайтишга қарор қилдик», — дейди Йохан Вандерплаетс.
Йоханнинг айтишича, катта аҳоли ва улкан потенциалга эга Ўзбекистон бизнесга яна очилмоқда: «Бу барчамиз учун ажойиб янгилик», — дея таъкидлайди Вандерплаетс.
Schneider Electric энергия бошқаруви ва автоматизацияси бўйича дунёдаги етакчи эксперт ҳисобланади. 160 000 дан ортиқ ходим фаолият юритадиган компаниянинг 2015 йилдаги капитал айланмаси 27 миллиард еврони ташкил этган бўлиб, у дунёнинг 100 га яқин давлатларида иш юритади.
Изоҳ (0)