Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчи-диспетчерлик хизматининг «1050» қисқа рақамига Наманган шаҳри Уйчи кўчасидаги И.З мурожаат қилиб, хонадонида сигир ҳаммомнинг канализация қудуғига тушиб кетганлигини билдирган ҳамда сигирни чиқариб беришда амалий ёрдам сўраган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Қутқарув гуруҳи воқеа жойига этиб боришиб, махсус қутқарув арқонлари ёрдамида сигирни канализация қудуғидан чиқариб беришди.
Маҳаллий ветеринар қутқарилган уй ҳайвонини назоратдан ўтказиб жароҳат олмаганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)