Шотландиялик блогер Маркус Мичан ўзи яхши кўрадиган қизнинг итига нацистлар услубида саломлашишни ўргатгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Судьянинг маълум қилишича, видео ҳақоратли, «анцемитик ва ирқчилик» руҳида бўлган. Унинг фикрига кўра, Мичан атайлаб шундай видеони тасвирга олган ва уни интернетга жойлаган.
Мичан 2016 йилнинг май ойида, видео YouTube’да фойдаланувчилар норозилигига сабаб бўла бошлаганда қўлга олинган.
Шотландиялик блогер устидан суд 2017 йилда бошланган. Блогер видеони яхши кўрган қизи учун тасвирга олганини тан олган. Қиз эса Мичанни ҳимоя қилиб, у ҳеч қачон яҳудийларни ҳақорат қилмаганини айтган. 2018 йилнинг март ойида Мичан ғазаб уйғотишда айбдор деб топилган.
Изоҳ (0)