Россиянинг Москва шаҳри полицияси ўз мушугини танасига сакрагани учун металл қувур билан уриб ўлдирган 21 ёшли эркак устидан жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Прокурорлар томонидан аниқланишича, 12 апрелда йигит ўз уйида мушугини металл қувур билан уриб ўлдирган. Кейин эса уни пакетга солиб, яқин атрофдаги хиёбонга олиб бориб ташлаган.
Йигитга нисбатан ҳайвонларга уларнинг ўлимига олиб келиш билан боғлиқ шафқатсиз муносабатда бўлиш айби қўйилган. Эҳтиёт чораси сифатида унинг яшаш ҳудудидан чиқиб кетиши тақиқланган.
Изоҳ (0)