USENET 2018 халқаро digital конференциясининг расмий сайтида спикерларнинг чиқишлари бўйича дастур эълон қилинди. Конференциянинг очилиш маросими 27 апрель куни соат 09:30 да бошланади. Анъанага мувофиқ, тадбир International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг иккита залида бир кун давомида ўтказилади.
Жорий йилда USENET доирасида Ўзбекистон, Россия, Қозоғистоннинг 30дан ортиқ компанияларининг вакиллари иштирок этишади. Сўнгги вақтларда энг кўп муҳокама қилинган блокчейн ва контент, интернет-маркетинг каби мавзулар анжуман диққат марказида бўлади.
Ledokol Group медиа-агентлиги тадбир ташкилотчилари саналади. Конференция Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ташкил этилмоқда.
Beeline Uzbekistan — конференциянинг бош ҳамкори ҳисобланади.
Samsung, Click мобил банкинг тизими, «Одноклассники» ижтимоий тармоғи анжуманнинг ҳомийларидир.
Бош ахборот ҳамкори — «Repost.uz». Анжуманнинг SMM-ҳамкори Африcа агентлиги.
Конференцияга таклифнома билан кириш мутлақо бепул. Бунинг учун конференция расмий сайтида ариза қолдирсангиз бас.
Изоҳ (0)