• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда «Инновацион сервис академияси» ижтимоий лойиҳасининг II фазаси якунланди

    Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи (TATKҲK) негизида амалга оширилган «Инновацион сервис академияси» ижтимоий лойиҳасининг II фазаси якунланди. Академияни мобил телефонлар ва рақамли телевизорларни тузатиш лабораторияси, ўн саккизта замонавий пайвандлаш станциялари ва комплектловчи қисмлар билан қўшимча жиҳозлаш унинг якуний босқичидан иборат бўлди. Шунингдек мазкур якуний фаза доирасида лабораториялар замонавий рақамли техникага сервис техник хизмат кўрсатиш учун бир йилга етдиган эҳтиёт қисмлар билан таъминланди.

    Фото: Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи матбуот хизмати

    Фото: Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи матбуот хизмати

    Эслатиб ўтамиз, «Инновацион сервисная академияси» лойиҳасининг биринчи фазаси 2015 йилда амалга оширилган эди ва кейинги уч йил ичида лойиҳа такомиллаштирилди, қўшимча жиҳозлаш ва ривожлантиришнинг бир нечта босқичлари ўтказилди. Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи, SamsungElectronicsCentralEurasia ҳамда Ўзбекистон экология ҳаракати ва Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЕМ) ўртасида имзоланган Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ушбу ижтимоий-маърифий лойиҳани ҳаётга тадбиқ этишнинг асосига айланди. МОМЕМ'нинг вазифаси «яшил» технологияларни тарқатишга кўмаклашиш ҳамда таълим жараёни учун модуллар ва замонавий ёндошувларни тайёрлашда иштирок этишдан иборат эди.«Уч йил муқаддам ТАТKҲК ўз ҳудудидан иккита лаборатория, ўқув лабораторияси ва ёрдамчи хона учун бино ажратди, бу эса SamsungElectronicsCentralEurasia’нинг инновацион академия яратиш бўйича лойиҳасини амалга ошириш, шунингдек касб-ҳунар техник таълими дастурига смартфонлар ва рақамли телевизорларни таъмирлаш бўйича янги ўқув курсларини ҳамда йўналишга оид ўқув модулларини жорий этиш имконини берди, – дейди лойиҳа менежери Татьяна Шокирова (МОМЕМ). – 2018 йилнинг март ойи охирида лойиҳа ўз якунига етди, аммо биз унинг натижалари барқарор ва муқим эканига аминмиз. Ўтган вақт ичида ҳамкорларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан апробация қилинган ва кам-кўсти тўлдирилган техник ва методик база бундан кейин ҳам коллежга Ўзбекистон бозорида талаб катта бўлган ахборот-коммуникация тенологиялари соҳасида янги ихтисосликларни ривожлантириш ва янги мутахассислар тайёрлаш имконини беради».

    Фото: Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи матбуот хизмати

    Фото: Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи матбуот хизмати

    Ташаббуснинг ижтимоий йўналтирилган вазифаси ҳақида лойиҳанинг бошланиш босқичидаёқ SamsungElectronicsCentralEurasia’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мин Шин Вунг таъкидлаб ўтган эди: «Бизнинг лойиҳамизда иштирок этиш ёшларга ўзларининг таянч билимларини кенгайтириш ва меҳнат бозорида салмоқли рақобатбардош афзалликларга эга бўлиш имконини беради, деган умиддамиз».

    Хулоса қиламиз. «Инновацион сервис академияси» лойиҳаси Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежига нима берди?

    1. Лойиҳа ТАТKҲК ўқув дастурига янги, талаб катта бўлган ихтисосликларни жорий этиш имконини яратди.

    Ҳар йили икки мингдан ортиқ ўқувчиларга таҳсил берадиган ва икки юздан зиёд ўқитувчилар сабоқ берадиган коллеж аввалига иккита асосий - «Информатика ва ахборот технологиялари» ҳамда «Телекоммуникация» йўналишларини ривожлантириб келаётган, коммуникация ва мультимедия тизимларини эксплуатация қилиш, дастурий таъминот, компьютер ва компьютер тармоқларини таъмирлаш ва созлаш, передача тизимларини эксплуатация қилиш ва йиғиш бўйича мутахассиларни тайёрлаётган эди. «Инновацион сервис академияси» лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги биронта ўқув муассасасида таълим берилмайдиган яна иккита долзарб бўлган ихтисосликлар коллежда пайдо бўлди, булар: «Мобил телефонлар таъмири» ва «Рақамли телевизорларга хизмат кўрсатиш» йўналишларидир.

    Татьяна Овчинникова, ўқув-ишлаб чиқариш ишлари бўйича директор ўринбосари:

    – Smartфонлар ва замонавий телевизорларни таъмирлаш бўйича янги ихтисосликлар ТАТКҲКда аввалдан мавжуд бўлган «Мобил алоқа» ва «Рақамли телевидение» ўқув курслари негизида жорий этилди. Тақдим этилган ускуналар ушбу йўналишлар бўйича амалий машғулотлар ўтказиш имконини яратди. Лойиҳа мобайнида ўқув дастурининг кам-кўсти тўлдирилди, бир неча бор такомиллаштирилди. Ҳозирда иккинчи ва учинчи босқич ўқувчиларига йил мобайнида «Инновацион сервис академияси»нинг «Рақамли телевизорларни таъмирлаш» ихтисослиги бўйича машғулотларга назария учун 60 соат ва амалиёт учун 140 соат, шунингдек «Мобил алоқа ускуналарини таъмирлаш» ихтисослашуви бўйича назария учун 60 соат ҳамда амалиёт учун 120 соат ажратилмоқда. Ҳар бир босқич учун алоҳида методик қўлланмалар ишлаб чиқилган. Агар иккинчи босқич ўқувчиларида телефон ва телевизорларни йиғиш, қисмларга ажратишга катта эътибор қаратилаётган бўлса, учинчи босқичдагилар учун янада чуқурлаштирилган дастур кўзда тутилган: бузуқликларни диагностика қилиш ва тузатиш, қисмларни алмаштириш ва бошқалар.

    2. Лойиҳа коллежни амалий машғулотлар учун моддий-техник база билан таъминлади.

    Фото: Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи матбуот хизмати

    Фото: Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи матбуот хизмати

    Лойиҳа доирасида иккита лаборатория, ўқув аудиторияси ва қўшимча хона таъмирланди ва тўлиқ жиҳозланди. Лабораториялар барча зарур замонавий таъмирлаш-диагностика қилиш ускуналари, эҳтиёт қисмлар ҳамда амалдаги мобил гаджетлар ҳамда рақамли телевизорлар билан таъминланди, уларда ўқувчилар ўз билим ва малакаларини оширишлари мумкин.

    Акмал Ҳошимов, ўқитувчи:

    – Академиямизда ўқувчилар нафақат макетлар ва синов платаларида, балки ҳақиқий мобил телефонлар ҳамда рақамли телевизор билан ишлашлари мумкин. Таъмирлаш ва диагностика ишлари учун биз барча яхши жиҳозланган замонавий сервис марказларида қўлланиладиган рақамли ўлчов ускуналари, пайвандлаш станциялари, оссиллографлар ва бошқа замонавий асбоблардан фойдаланамиз. ТАТКҲК битирувчилари орасида мобил телефонлар ва рақамли телевизорлар мавзулари бўйича диплом ишларини ҳимоя қилган ўқувчилар ҳам бор. Албатта, рақамли технологиялар олами ўзгарувчан, аммо биз ўзгаришларни кузатиб борамиз, ўқув дастурининг техник жиҳатларини уларга мослаштиришга ҳаракат қиламиз. Реал амалий машғулотлар билан мустаҳкамланган бундай салмоқли таълим базасини олгандан кейин ўқувчиларнинг рақамли соҳа ўзгаришларига мослашиши осонроқ кечади.

    3. Лойиҳа мутахассислари экологик масалалар призмаси орқали технологиялар оламига янгича ёндошувни тақдим этишди.

    «Инновацион сервис лабораторияси» лойиҳаси доирасида ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг «яшил» технологиялар, энергия самарадорлиги, ресурсларни асраш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масалалари юзасидан саводхонлигини оширишга катта эътибор қаратилди. Экологик ёндашув бу ерда нафақат назарий, балки амалий жиҳатдан ҳам тадбиқ этилмоқда.

    Фото: Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи матбуот хизмати

    Фото: Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи матбуот хизмати

    Дмитрий Ли, ТАТКҲК директори:

    – Академия дастурида компонент таъмирлаш соҳаси ўрганилади, унда модул таъмирлашдан фарқли ўлароқ, бир бутун плата эмас балки унинг ишламаётган қисмлари алмаштирилади. Бу мутахассисдан қунтли меҳнатни талаб этади, аммо хизмат истеъмолчилари учун таъмирлаш ишларини деярли 90 фоизга арзонлаштириш имкониятини яратади. Аммо энг асосийси – у экологик таркибий қисмга эга, замирида келажак учун қайғуриш ғояси мужассам. Чунки, ишламайдиган модулларни утилизация қилиш, у технологик жиҳадан ҳар қанча мукаммал бўлмасин, экологияга таъсир кўрсатмай қолмайди. Ҳар бир компонент таъмирлаш эса утилизацияни бир ўлчов бирлигига камайтиради. Кунига битта сервис маркази қанча миқдорда мобил таъмирлашни амалга оширишини ҳисоблаб чиқиш қолди, агар ушбу рақамни шаҳардаги, мамлакатимиздаги сервис-марказлар сонига кўпайтирилса, йилдаги барча иш кунлари йиғиндиси бунга қўшилса, анча салмоқли рақам келиб чиқади. Шу сабабли ишонч билан айтишимиз мумкинки, бизнинг академия – бу атроф-муҳит ва экологияни ҳимоя қилиш сари қўйилган дадил қадамдир.

    Таъкидлаш керакки, «Samsung инновацион сервис академияси» лойиҳаси Ўзбекистон ва Қозоғистонда бир вақтда амалга оширилди, бу эса ўрта махсус ва касб-ҳунар техник таълими борасида ўзаро тажриба алмашиш учун имкониятлар эшикларини очди.

    Фото: Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи матбуот хизмати

    Фото: Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи матбуот хизмати

    Шунингдек, 2018 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида лойиҳа доирасида ахборот-коммуникация технологиялари мутахассислари, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги вакиллари ҳамда ТАТКҲК, Тошкент радиотехника ва автоматика касб-ҳунар коллежи, Тошкент телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи, Мирзо Улуғбек информатика касб-ҳунар коллежи, Юнусобод ва Яшнобод туманлари компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи раҳбарлари, ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокидаги давра суҳбати ўтказилди.

    Давра суҳбатига таклиф этилган АКТга ихтисослашган коллежлар вакилларига мурожаат қилар экан SamsungElectronicsCentralEurasia вакили Берик Умаров лойиҳанинг методик қисми билан бўлишишга тайёр эканини билдирди. Кейинги кун, 2018 йилнинг 8 февралида коллеж мутахассислари учун тренинглар ташкил этилди, хусусан улар қуйидаги мавзуларга бағишланди: «Смартфонлар таъмирининг чуқурлаштирилган курслари бўйича тренинг»; «Телевизорлар таъмирининг чуқурлаштирилган курслари бўйича тренинг» ҳамда «Атроф-муҳитни асраш ва барқарор ривожланиш» чуқурлаштирилган курси бўйича тренинг».

    Лойиҳа ҳамкорлари ҳақида маълумот:

    www.tpkit.uz www.samsung.uzwww.global.samsungtomorrow.com www.carececo.org www.eco.uz

    24.04.2018, 15:45   Изоҳ (0)   7491
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов «Улли ҳовли» мажмуасида бўлди

    24.04.2018, 15:30

    Лола Каримова-Тиллаева Ислом Каримов фондининг хорижда таҳсил грантлари ғолибларини эълон қилди

    24.04.2018, 15:22

    Йўлдошбек қори Нуриддинов республика Қуръон мусобақасининг мутлақ ғолиби бўлди

    24.04.2018, 15:10

    Ўзбекистонда жазо тайинлашда уй қамоғида ўтказилган вақт ҳисобга олинадиган бўлди

    24.04.2018, 14:59

    АКТ вазирлиги ва Туркманистон алоқа вазирлиги ўртасида битим имзоланди

    24.04.2018, 14:47

    Урганчда ўзбек-туркман дўстлик уйи очилди

    24.04.2018, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.