Самарқанд шаҳрида сайёҳларни жалб этиш учун учирилган ҳаво шарларидан бири ерга қулаб тушди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда тарқаган видеода шар одамлар ва автомобиллар гавжум бўлган йўлга қўнганини кўриш мумкин.

Воқеа оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.